Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун фақат Тошкент вилояти ҳудудларига ёғингарчилик «ваъда» қилиняпти

Бугун фақат Тошкент вилояти ҳудудларига ёғингарчилик «ваъда» қилиняпти

Ўзгидромет бугун республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг кундуз куни 2-7 даража илиқ бўлишини, баъзи жойларга эса туман тушишини прогноз қилмоқда.

Марказга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ташкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3 даража совуқ 2 даража илиқ орасида бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг