Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун айрим ҳудудларда ёғингарчилик кутиляпти – Ўзгидромет

Бугун айрим ҳудудларда ёғингарчилик кутиляпти – Ўзгидромет

Бугун, 18 март кундузи Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий вилоятларида бироз ва ўрта миқдорда ёғингарчилик кутилмоқда.

«Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин», – деб ёзмода ўзгидромет.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республиканинг баланд тоғларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг