Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура: 6 ойда давлат ва фуқароларга етказилган 1,3 трлн сўмлик зарар ундирилган

Бош прокуратура: 6 ойда давлат ва фуқароларга етказилган 1,3 трлн сўмлик зарар ундирилган

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида Бош прокуратура ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида янги таҳрирдаги Конституцияси қоида ва нормаларини сўзсиз ижро этилишини таъминлашнинг долзарб масалалари бирма – бир кўриб чиқилди.

Ҳайъат йиғилишида прокуратура органларининг 2023 йил 1-ярим йиллик фаолият якунлари ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилди.

Таъкидланишича, прокуратура органлари томонидан ўтган ярим йилда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари 91 мингдан ортиқ назорат ҳужжатларини қўллаш орқали бартараф этилган, 225 минг нафар фуқаронинг бузилган   ҳуқуқлари тикланган.

Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилган 1,3 трлн сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган.

Назорат фаолияти билан биргаликда бевосита прокурорлар саъй – ҳаракати билан қисқа муддатда 120 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага ҳар томонлама кўмак берилган, қарийб 157 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб - қувватлашга оид чоралар доирасида 19 316 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, қарийб 18 минг нафарининг муаммоларини бартараф этишда кўмаклашилган, натижада 12 469 та янги иш ўринлари яратилишига эришилган.

Қайд этилишича, прокурор назорати тадбирлари ўлароқ, давлат дастурларига киритилган 6 003 та объектни ўз муддатида фойдаланишга топширилиши, 1,4 трлн сўм. маблағлар тежалиши, 27,5 млрд. сўмлик бюджет пуллари талон - торож қилинишининг олди олиниши таъминланган.

Ёқилғи - энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида ўтказилган 113 мингта рейд тадбирлари давомида, 31 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилиб, 327 млрд сўм зарар ундирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг