Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ой ичида 46 миллиард 229 миллион сўмлик газ ва электр талон-тарож қилинган

Бир ой ичида 46 миллиард 229 миллион сўмлик газ ва электр талон-тарож қилинган

Жорий йилнинг август ойида 785 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда

Қайд этилишич, электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 46 млрд 229 млн сўмлик зарар етказилган.

Бунда 29 млн 104 минг метр куб табиий газ (26 млрд 297 млн сўм) ва 38,9 млн кВт⋅соат электр энергияси (19 млрд 932 млн сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга келтирилган 46 млрд 229 млн сўм зарар ундиришга қаратилди.

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг