Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бахтиёр Раҳмонов Ортиқхўжаевнинг қарорини бекор қилди

Бахтиёр Раҳмонов Ортиқхўжаевнинг қарорини бекор қилди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод тумани ҳокимига нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳманкуловга нисбатан қўлланилган ҳайфсан интизомий жазосичорасига оид фармойиши 2022 йил 4 ноябрь куни имзоланган эди.

Бахтиёр Раҳмонов 28 февраль куни Меҳнат кодексининг 183-моддасига асосан ушбу интизомий жазони бекор қилган.

Мазкур моддага кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак. Агар ушбу муддат давомида ходим яна жазога тортилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазо қўллаган иш берувчи уни йил тугагунга қадар ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбарининг илтимосига биноан олиб ташлашга ҳақли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг