Азиз Воитов қамоққа олингани айтилмоқда
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинган. «Kun.uz» нашрининг ёзишича, у иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.
Азиз Воитов 1980 йилда туғилган. У 2001 йили Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган.
Азиз Воитов муқаддам «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2020 йил мартидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (ўша вақтда Сардор Умрзоқов) биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаганди.
У 2022 йил августида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган, 2023 йил ёзида Сардор Умрзоқов президент администрацияси раҳбарлигидан кетиши ортидан 2023 йил октябр ойида вазирлик раҳбарлигидан олинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter