Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим лавозимларга сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиш ёки тайинланиш тақиқланмоқда

Айрим лавозимларга сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиш ёки тайинланиш тақиқланмоқда

Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.

Бу ҳақда депутат Жаҳонгир Ширинов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасида маълум қилди.

Шириновнинг маълум қилишича, сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши (тайинланиши) чекланаётган лавозимлар:

  • Қонунчилик палатаси Спикери;
  • Сенат Раиси;
  • Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
  • вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси;
  • ҳоким;
  • Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари;
  • Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари;
  • Марказий сайлов комиссиянинг раиси;
  • Бош прокурор лавозимларидир.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг