Айрим ҳудудлардаги ободонлаштириш бошқармалари тажриба тариқасида хусусийлаштирилади
Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади. Жумладан, айрим туманлардаги ободонлаштириш бошқармалари тажриба тариқасида хусусийлаштирилади.
Бу ҳақда Президент иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.
Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.
Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter