Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон вилояти ИИБнинг собиқ молиячилари 5,6 млрд сўмни «туя» қилишган

Андижон вилояти ИИБнинг собиқ молиячилари 5,6 млрд сўмни «туя» қилишган

Андижон вилояти прокуратураси вилоят ИИБнинг собиқ ходимларига доир жиноят иши тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, вилоят прокуратураси томонидан фуқаро М.М. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Хусусан, терговда фуқаро М.М. ва бошқалар томонидан вилоят ИИБ депозит ҳисобидаги жами 5,6 млрд сўмлик пул маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Тергов натижасига кўра, вилоят ИИБ Молия таъминот хизмати бошлиғи ўринбосари М.М., бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими собиқ бошлиғи Д.А., ИИБ МТХ собиқ ходими Ш.М., МИБ Андижон шаҳар бўлими собиқ ижрочиси Ш.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилинган ҳамда айбланувчиларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

«Айбланувчиларнинг айби жиноят иши бўйича тўпланган далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилиб, хозирда суд муҳокамаси ўтказиляпти», – дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг