Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«AloqaTech Lab» акселерация ва инкубация дастурининг «Demo Day» тадбири бўлиб ўтди

«AloqaTech Lab» акселерация ва инкубация дастурининг «Demo Day» тадбири бўлиб ўтди

Бугун, 24 сентябр куни Рақамли технологиялар соҳасида стартап саноатини ривожлантириш доирасида «IT Park Uzbekistan» томонидан «Алоқабанк» тижорат банки билан ҳамкорликда «AloqaTech Lab» акселерация дастури ташкил этилди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳам иштирок этди.

 Ушбу дастур молиявий технологиялар, электрон тижорат, рақамли хизматлар ва дастурий маҳсулотлар соҳасида истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга туширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 «AloqaTech Lab» акселерация дастури уч ойлик акселератор бўлиб, у дастур иштирокчилари учун эксперт хизматларини, шунингдек, ўз лойиҳаларини ишга тушириш учун техник, молиявий ва маркетингни қўллаб-қувватлаш чораларини ўз ичига олади.

Дастур жорий йилнинг май ойида бошланган ва уч ой давом этган. Акселерация дастурида жами 53 та лойиҳа танлаб олинди, улардан 45 таси Тошкент шаҳридан, қолганлари эса Самарқанд, Фарғона, Жиззах, Бухоро ва Наманган вилоятларидан. 26 та стартап-лойиҳа ва 189 та иштирокчи акселерация дастурининг финал босқичига чиқди.

«AloqaTech Lab» иштирокчилари бўлган мустақил стартап лойиҳалари «Sugʻurta Bozor» онлайн суғурта лойиҳаси ва «Coozin» етказиб бериш хизматлари бўйича умумий қиймати 160 минг АҚШ долларни ташкил қилувчи инвестицияларни жалб этишга муваффақ бўлди.

«Demo Day» натижаларига кўра, «AloqaVentures» венчур фондидан 50 минг АҚШ долларигача сармоя олиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳалари аниқланди.

Бундан ташқари, дастур финалчиларидан 12 та стартап лойиҳаси, хусусан, «ArzonArenda», «AgroW», «Beautify», «Digital saas», «Kale», «Medbox», «My Dars», «Mening hisobchim», «Resttab», «Slondo», «TopX» ва «Where to go» каби лойиҳалар Entrepreneurship World Cup 2022 танловида иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг