Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африкадан Ўзбекистонга юборилган банан солинган идишдан 50 кг кокаин топилди

Африкадан Ўзбекистонга юборилган банан солинган идишдан 50 кг кокаин топилди

Санкт-Петербург божхоначилари Африкадан Ўзбекистонга юборилган банан партиаси ичидан 50 кг кокаин топди. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, гиёҳванд моддалар Гавон божхона постида топилган. Ҳужжатларга кўра, банан солинган контейнер Африка қитъасидан Европа орқали Ўзбекистонга турли кемалар орқали жўнатилган.

Топилган кокаинларнинг қора бозордаги тахминий қиймати 450 миллион рублдан (тахминан 5 миллион доллар) ошади.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 229.1-моддаси (наркотик моддалар контрабандаси) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбдор шахс умрбод қамоқ жазоси билан 11 500 долларгача жаримага тортилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг