Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан 09:35 да Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик; 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 3 балл, 269 км.

Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км.

Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км.

Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км.

Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км.

Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км.

Андижон вилоятида 2 балл, 516 км.

Наманган вилоятида 2 балл, 521 км.

Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг