Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Субсидияга уй олиб бермоқчи бўлган мансабдор ушланди

Субсидияга уй олиб бермоқчи бўлган мансабдор ушланди

Бухоро шаҳрида субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилиб, 600 доллар пора олган бош мутахассис қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бош мутахассиси Б.О. Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси шўба мудири Р.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро З.А.га Бухоро шаҳридан субсидия асосида уй олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг