Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Рейд тадбирида «Қарши-Самарқанд» йўналишида ҳаракатланаётган «ISUZU» русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, жами 4 000 килограмм истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида бўлган фуқаролар аниқланиб, маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг