2025 йилда Украинага ҳарбий харажатлари учун $120млрд керак бўлади – WSJ
2025 йилда Украинага ҳарбий харажатлари учун 120 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак бўлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal украиналик амалдорга таяниб ёзмоқда.
Баъзи Украина расмийларига кўра, Ғарб иттифоқчилари НАТОга таклиф ўрнига яқин йилларда мудофаа харажатларини ошириш учун Киевга керакли маблағни тақдим этиши мумкин.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбнинг ёрдами Украина армиясининг техника ва қуролларга бўлган барча эҳтиёжларини қондира олмаслигини айтган эди.
Шу билан бирга, Украина Ташқи ишлар вазирлигининг ОАВ томонидан эълон қилинган баёнотида айтилишича, Украина НАТОга таклифдан бошқа ҳар қандай хавфсизлик кафолатларини рад этади. Владимир Зеленский яқинда буни Россия билан тинчлик музокараларини бошлаш шарти деб атади. Бироқ, 3-4 декабр кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Украина қуролли кучларига ёрдам бериш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида НАТО давлатлари раҳбарлари Украинага 2025 йилда ҳарбий ёрдам сифатида 40 миллиард евро ажратишга келишиб олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter