2023 йилда Ўзбекистон ODIN рейтингида 30-ўринга кўтарилди
Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
Open Data Inventory (ODIN) – расмий статистика камчиликларини аниқлаш, очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.
Статистика агентлиги Open Data Watch ташкилоти билан 2019 йилдан бошлаб, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори кўмагида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида:
— 2015 йилда 125 та мамлакат орасида 3 балл билан 125-ўринни;
— 2016 йилда 173 та мамлакат орасида 13 балл билан 168-ўринни;
— 2017 йилда 180 та мамлакат орасида 18 балл билан 167-ўринни;
— 2018 йилда 178 та мамлакат орасида 19 балл билан 168-ўринни;
— 2020 йилда 187 та мамлакат орасида 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган;
— 2022 йилда 192 та мамлакат орасида 66 балл билан 40-ўринни эгаллаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter