Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йил учун Давлат бюджетига оид Қонун қайта кўриб чиқилади

2023 йил учун Давлат бюджетига оид Қонун қайта кўриб чиқилади

«2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни қайта кўриб чиқилади.

Бу ҳақда Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471 қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Ҳисоб палатаси 2023 йилнинг 1 апрелига қадар «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқадилар.

Бунга қадар эса вазирлик ва идораларга вақтинчалик харажатлар сметалари асосида бегиланган тартибда бюджетдан маблағ ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг