10 ойда Ўзбекистонга 5,5 млн нафардан ортиқ турист келган
Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга келган чет фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича сонини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида Ўзбекистонга жами 5 млн 545,3 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 4 млн 652,6 минг киши;
- бўш вақт ва дам олиш — 659,9 минг киши;
- хизмат юзасидан — 115,9 минг киши;
- даволаниш — 50,3 минг киши;
- тижорат — 51,9 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 14,7 минг киши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter