Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги касб пайдо бўлди — «бекорчи». Маоши — 2 320 доллар

Янги касб пайдо бўлди — «бекорчи». Маоши — 2 320 доллар

Фото: «Public Art Agency Sweden»

Швед рассомлари Саймон Голдин ва Якоб Сеннеби умрбодлик иш таклиф этишяпти, қизиғи, бу ишга кирган одам ҳеч қачон ҳеч нарса қилмайди... Бу ҳақда «Public Art Agency Sweden» хабар бермоқда.

Рассомлар «Абадий ишга жойлашиш» фондини рўйхатдан ўтказишди, унинг ҳисобида 650 минг доллар пули бор. Бу ишга кирувчи Гётеборг вокзалидаги «иш жойи»га белгиланган вақтда келади ва «иш тугаши билан» кетади...

Таъкидланишича, профессионал «бекорчи» истаган иши билан шуғулланиши мумкин. Синов лойиҳаси 120 йилга мўлжалланган бўлиб, лавозимни бир киши умрбод банд этиши, у ишдан бўшаса бошқа одам ўрнини эгаллаши мумкин. Ишга кирувчи таътил ва пенсия учун пул топиш мақсадида қўшимча иш топмаслиги учун ҳам унга юқори маош тайинланяпти.

Рассомларнинг бу перформансдан мақсади ҳеч нарса қилмаслик учун бир умрга ишга олинган инсон ҳақидаги мем — шаҳар афсонасини яратишдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг