Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Усмон Қуръонининг қайтиши ҳақида кино суратга олинди

Усмон Қуръонининг қайтиши ҳақида кино суратга олинди

Ўзбекистон Кинематография агентлиги, «BBC» ўзбек хизмати ва қатор ҳамкорлар ёрдамида «Усмон Қуръонининг қайтиши» ҳужжатли фильми суратга олинди. Филмда Усмон мусҳафининг ҳайратларга бой 100 йилдан ортиқ тарихи сўзланади.

«Усмон Қуръонининг қайтиши» фильмини Рамазон ҳайити арафасида юртимиз телеканалларида намойиш этиш режалаштирилган. Унда нафақат фильмнинг махсус тақдимоти, балки фильм бўйича кўрсатувлар, ижодий суҳбатлар ташкил этилади. Айниқса, фильмнинг муборак Рамазон ойида премьера қилиниши халқимиз учун байрам туҳфаси бўлишига ишонаман», деди «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» директори Фурқат Усмонов.

Фильмда ушбу нодир муқаддас қўлёзманинг ХIХ аср охирида Россияга юборилиши, Санкт-Петербургдаги Император кутубхонасида сақланиши ва кейинчалик Уфа муфтиятига топширилиши билан воқеалар ўрганилган. Архив ҳужжатлари асосида Усмон Қуръонининг 1923 йилда Ўзбекистонга қайтарилиши ҳақида ҳикоя қилинган. Фильмда Усмон Қуръонининг 1989 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига топширилишига гувоҳ бўлган инсонларнинг ҳикояларидан ҳам фойдаланилган.

Ғоя муаллифи ва лойиҳа раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифи ва бошловчиси Луиза Искандарий, саҳналаштирувчи режиссёр Меҳрубон Ализода, саҳналаштирувчи оператор Азизбек Норматов, рассом Алишер Умрзоқов. Тасвирга олиш ишлари Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида олиб борилган.

Фильм Ҳайит байрами куни «Севимли» телеканалининг кечки дастурларида премьера қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг