Шоира Ҳалима Қорабоева вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси уюшма аъзоси, шоира Ҳалима Қорабоева вафот этди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.
Ҳалима Қорабоева Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. У кўплаб шеърий тўпламлар муаллифи саналади. «Учаётган қушлар», «Қайтмас дақиқалар», «Ҳарорат» шулар жумласидандир.
Xabar.uz марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter