Қашқадарёда «101 рейс» фильмининг намойиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг барча ҳудудларида санъат ва маданият соҳасининг турли жабҳалари вакиллари, хусусан таниқли киноижодкорлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, жонли мулоқотлар, суҳбатлар ҳамда фильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча вилоятда агентлик буюртмасига биноан суратга олинган «101 рейс» бадиий фильмининг намойиши ўтказилди. Унда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Нодир Жонузоқ, Ғузор тумани ҳокими Бегзод Суюнов, Агентлик Бош директорининг матбуот котиби Барно Ўнгбоева ва киноижодкорлар иштирок этишди.
«101 рейс» фильмида 2001 йил машъум теракт туфайли Тошкент-Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти экипаж аъзоларининг жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Шоҳназаров, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, рассом Алишер Тўлабоев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter