Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси билан «Алишер Навоий ҳикматлари» китоби нашр этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси билан «Алишер Навоий ҳикматлари» китоби нашр этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, «Алишер Навоий ҳикматлари» китоби Бокунинг «Нусха» нашриётида озарбайжон ва ўзбек тилларида чоп этилди.

Китоб Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти мумтоз Шарқ адабиёти кафедраси билан ҳамкорликда яратилган ва институт илмий Кенгаши қарори билан нашрга тавсия этилган.

Лойиҳа раҳбари - Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббосов, илмий маслаҳатчи - Тарих фанлари доктори, Профессор Баҳром Адухалимов, ношир - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Комилжон Раҳимов, Ўзбек тилидаги матнларни мослаштириш Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шоҳмамед Тоғларўғли, Озарбайжон тилидаги матнларни мослаштиришни Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзоси Шаҳло Қосимова томонидан амалга оширилган, муҳаррирлар – филология фанлари номзоди Салимаҳон Эшонова ва филология фанлари доктори Каримулла Мамадзода.

Китобда шоирнинг турли асарларидан ўрин олган ҳикматли сўзлари ва ибратли иборалари жам бўлган. Бу каломлар ёзилганидан бери асрлар ўтган бўлишига қарамай, улар ҳозирги кунга қадар ўз таъсир кучини, тарбиявий аҳамиятини сақлаб қолган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, «Алишер Навоий ҳикматлари» асари ўзбек ва бутун турк дунёсининг буюк шоири Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан озарбайжон тилига таржима қилиниб нашр этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг