Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган озарбайжонлик санъаткор Тошкентда концерт беради

Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган озарбайжонлик санъаткор Тошкентда концерт беради

Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Гулянақ Маммадова 14-15 сентябрь кунлари Тошкентда «Улуғлардан улуғимсан Ватаним» номли концерт дастурини намойиш этади. Бу – Г.Маммадованинг Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлгандан кейин мамлакатимиздаги илк концертидир.

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг хабар беришича, опа-сингил Гулянақ ва Гуляз Маммадовалар Тошкентда бўлиб ўтадиган «Ипак йўлининг дурдонаси» халқаро кинофестивалда иштирок этиш билан бирга,  марказ томонидан ташкил этиладиган катта концерт дастурида ўз маҳоратини намойиш этади. Бухоро шаҳридаги марказий саройда ҳам озарбайжонлик санъаткорларнинг концерт дастури ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Р.Бейбутов номидаги Озарбайжон давлат мусиқа театри вокалисти Гулянақ Маммадова президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 августдаги фармони билан «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан тақдирланди.

Европа ва Осиё мамлакатларида концерт дастурларини намойиш этган таниқли хонанда Г.Маммадова юртимизда бир неча бор меҳмон бўлган. Жумладан, 2018 йил – Тошкент шаҳри, 2021 йил – Нукус шаҳри ва Хоразм вилояти, 2022 йил Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти саҳналарида қўшиқлар ижро этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг