Нишонга урилган ўқ: таниқли рассомдан заҳарханда карикатуралар
Россиялик таниқли карикатурачи Сергей Ёлкин ўз расмларида дунё сиёсатига хос турли иллатларни фош этади. Унинг карикатураларини томоша қилатуриб, заҳарханда кулги сасини эшитгандек бўласиз.
Қуйида «ҳаётга қора кўзойнак ортидан боқувчи» ижодкорнинг айрим карикатуралари эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Рассом ижоди билан ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида тўлиқ танишиш мумкин.
Ўз бошига бало орттирган бош вазир. Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши осон кечмаётир.
«Шаҳарда қизиллар!» АҚШ президенти Дональд Трамп Россиянинг «Катта саккизлик»ка қайтишига хайрихоҳлик билдирмоқда.
«Маддоҳнинг ошиғи олчи» ёхуд хушомад кўпинча омад келтиради.
«Кўзинг оч, одамзод!» Глобал исиш муаммоси сабаб Ер сайёрасининг сабр чойнаги, йўғ-е, сабр косаси тўлмоқда.
«Аждар ҳам йиғлар». АҚШ–Хитой савдо урушида Huawei ширкати каттагина талафот кўраётир.
«Интернет ва инсоният». Cув топилмаса топилмасин, аммо Wi-Fi узилиб қолмасин!
«Туя ҳаммомни орзу қилибди». АҚШ президенти Дональд Трамп Данияга тегишли Гренландия оролини сотиб олмоқчи бўлди.
С.Салим тайёрлади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter