Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Фото: «Публика.uz»

Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ:

  • «Ўзбекфильм» акциядорлик жамияти «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этилди;
  • «Ҳужжатли фильмлар киностудияси» давлат унитар корхонаси «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» давлат унитар корхонаси сифатида қайта номланди;
  • «Ўзбеккино» МАнинг ҳудудий бўлинмалари негизида «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонасининг филиаллари ташкил этилди;
  • «Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси» давлат муассасасини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида қайта ташкил этилди.

Барча кинотеатрларда маҳаллий кинофильмларни мажбурий равишда намойиш қилиш квотаси ўрнатилади.

Хусусан маҳаллий фильмлар намойиши қуйидагилардан кам бўлиши мумкин эмас:

  • 2019 йил 1 январдан бошлаб – суткада камида иккита тўлиқ метражли фильм;
  • 2021 йил 1 январдан эса ойлик экран вақтининг камида 25 фоизи, байрам кунлари эса камида 40 фоизи.
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Бутунроссия кинематография давлат институти филиали (қўшма факультети) очилади.

Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди.

Марказ жумладан киноиндустрия соҳаси ходимларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади.

Кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг прокати билан шуғулланувчи ташкилотлар 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан, шунингдек, олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш ва кино намойиш этиш ускуналари учун божхона тўловларидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг