Машҳур аскиячи Жўрахон Пўлатов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов 88 ёшида вафот этди.
1934 йилнинг 10 июнь санасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида таваллуд топган устоз санъаткор аския санъатининг забардаст вакилларидан бири эди. У узоқ йиллар маданият соҳасининг турли йўналишларида, хусусан, Қўқон шаҳар Хамза номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри ҳамда Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида фидойилик билан меҳнат қилди.
Жўрахон Пўлатов ҳалқона, самимий кулгуга бой ҳар бир чиқишлари билан халқимиз меҳрини қозонди. Санъат оламида ўзидан ўчмас из қолдирган устоз санъаткорнинг ёрқин хотираси ҳамиша қалбимизда қолади.
«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас