Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур актёр жинсий зўравонликда айбланмоқда

Машҳур актёр жинсий зўравонликда айбланмоқда

Испаниялик журналист Рут Баса француз актёри Жерар Депардьени жинсий зўравонликда айблади. Аёлнинг айтишича, ушбу ҳолат 1995 йилда содир этилган. Бу ҳақда La Vanguardia газетаси хабар берди.

Журналист Испания полициясига деярли 30 йил аввал француз актёри томонидан зўравонлик қурбони бўлганини айтиб, мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, у Парижда актёрдан интервю олганида ушбу ҳолат содир бўлган, у 23 ёшда бўлган.

Бу актёр билан боғлиқ бу йилги биринчи жанжал эмас. Аёлларга нисбатан ҳақоратомуз сўзлари учун Депарде аллақачон Франциянинг энг олий мукофоти – «Фахрий легион» орденидан маҳрум қилинган эди.

Бунга КХДРга ташриф билан боғлиқ эпизодни ўз ичига олган ҳужжатли филм сабаб бўлди. Кореяда актёр аёллар ва вояга этмаган қизларга нисбатан ножўя гапларни сўзлаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг