Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас»

Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас»

Фото: Facebook

Бугун, 14 октябр куни хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилгани ҳақида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси расмий баёнот билан чиққанди.

Унда сўнгги вақтларда Жаҳонгир Отажонов масъулиятни бироз унутиб қўйгани, санъаткор одобига, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган номуносиб ҳаракатлар қилганликда айбланиб, унинг лицензияси бекор қилингани ҳақида маълум қилинганди.

«Ўзбекконцерт»нинг ушбу баёноти ижтимоий тармоқларда турлича қарши олинмоқда.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг телеграм каналида шундай ёзиб қолдирди: 

«Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас!».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг