Ҳечдан кўра кеч: америкалик 84 йил илгари олинган китобни кутубхонага қайтарди
АҚШнинг Луизиана штатида яшовчи эркак (кимлиги ошкор қилинмаган) онаси 84 йил илгари кутубхонадан олган китобни қайтарди. Ёзувчи Эдгар Ли Мастерс қаламига мансуб, 1915 йилда чоп этилган «Спун-Ривер антологияси»ни бу одам уйни йиғиштираётиб топиб олган.
Маълум бўлишича, китоб 1934 йилда кутубхонадан олинган экан. Китобни олган аёл у пайтда 11 ёшли қизалоқ бўлган. Ўша пайтдаги қоидаларга кўра, ҳар кечиктирилган кун учун китобни олган одам 5 центдан тўлаши керак экан. Жарима пули ҳозир бир ярим минг доллардан ошиб кетган бўларди. Бироқ ҳозир бу кутубхонадаги энг катта жарима — 3 доллар.
Китобни қайтариб берган одамдан шу жаримани ҳам талаб қилишмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter