Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Грэмми-2022» маросими ўтказилиши савол остида

«Грэмми-2022» маросими ўтказилиши савол остида

Тревор Ноа ўтган йилги январдан мартга кўчирилган мукофотлаш маросимида.

Фото: CHRIS PIZZELLO/ASSOCIATED PRESS

АҚШ шоу-бизнеси мусиқа соҳасидаги йилнинг энг асосий мукофоти топширилишини интиқлик билан кутяпти.

«Грэмми-2022» ғолиблигига даъвогарлар рўйхати аллақачон эълон қилиб бўлинган, бироқ мукофот эгалари номларини билиш кечикадиган кўринади. «The Wall Street Journal» ўз манбаларига асосланиб ёзишича, АҚШдаги мураккаб эпидемиологик вазият сабабли мукофотлаш маросими 31 январдан бошқа санага кўчирилиши мумкин.

Нашр хабари тасдиғини топган тақдирда «Грэмми» ўтган йилги ҳолатга тушади — ўшанда Лос-Анжелесда COVID-19ни юқтиришлар сони кескин кўпайиб кетиб, мукофотлаш мартга кўчирилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Грэмми-2022» мукофотларига даъвогарлар — ABBA, Леди Гага, Билли Айлиш, Жастин Бибер ва бошқа ижрочилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг