Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фирдавс Абдухолиқов: «Бизда қароқчилик бор эди...».

Фирдавс Абдухолиқов: «Бизда қароқчилик бор эди...».

«Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» Президент Фармони имзоланган эди. Фармоннинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлигида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда «Ўзбеккино» миллий агентлигининг мутассадди раҳбарлари, атоқли санъаткорлар, устоз киношунослар, кино танқидчилар ва журналистлар иштирок этишди.

Президент фармонининг қуйидаги бандлари алоҳида эътироф этилди:

  • Фармон билан Фильм ижодкорлари ва техник ходимларнинг гонорари фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида эркин белгиланади. Киноижодкорлар анчадан буён шикоят қилиб келган эски тизим бекор қилинмоқда. Эндиликда ҳамма ўз нархини ўзи эркин белгилайди.
  • Киноижодкорларининг муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарувчи ва ҳимоя қилувчи «Ўзбекистон кино саноати вакиллари» уюшмаси ташкил этилмоқда.
  • Тошкент халқаро кинофестивалини «Ипак йўли дурдонаси» номи остида қайта ташкил этиш ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб бориш.
  • Кинематография йўналишида таълим олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендиясини таъсис этилади. Шунингдек, «Кинематография фидокори» кўкрак нишони ҳам таъсис этилади.
  • Ёш киноижодкорлар учун эса Бутунроссия кинематография институтининг Тошкенда филиали очилади. Замонавия кино таълими тизимини киритиш учун киноакадемия қурилади.
  • Маҳаллий кинокомпаниялар учун эса фильм ишлаб чиқаришда тўланган солиқ суммасининг 50 фоизи қайтариб берилади. Бундан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фильмлар мустасно.
  • Кинокомпаниялар замонавий павильонларни ташкил этиш учун икки йил мобайнида 20 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини олган уларга 3 йил давомида фойда ва ер солиқлари 50 фоизлик ставкада ўрнатилади.
  • 2024 йил 1 апрелга қадар объектларни жиҳозлаш учун олиб кириладиган кино қурилмалари божхона божи тўловларидан озод этилади.
  • Кинотеатрлар тармоғини кенгайтириш бўйича ҳам бир неча чоралар бор. 2021 йил 1 июлдан бошлаб савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ янги қуриладиган савдо марказларида кинотеатр ташкил этиш мажбурий тартиби ўрнатилади. Кинотеатрларда жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва 4 та кинозалдан кам бўлмаслиги зарур.
  • Республика бўйлаб жами ўриндиқлар сони 250 тадан ва 3 та кинозалдан кам бўлмаган кинозаллари мавжуд савдо марказларини қуриш учун тадбиркорларга 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади.
  • Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга Агентлик томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилади.

Фирдавс Абдухалиқовнинг сўзларига кўра, 2024 йил 1 январга қадар кинотеатрлар рақамли проекторлар билан жиҳозланса, уларни харид қилиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади. Агентлик раҳбари шундай деди: «Бизда қароқчилик бор эди. Шунинг учун ҳам рақамли форматга ўтиш керак. Бу биз учун тарихий ўзгаришдир».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг