Эквадорда ярим миллион дона атиргулдан пирамида бунёд этишди (видео)
Эквадор шимолидаги Педро-Монкайо кантонида ноодатий иншоот пайдо бўлди, деб хабар берган «Life.ru». Унинг металл панжарали каркаси 500 минг дона атиргул билан тўлдирилган.
Қурилманинг майдони минг квадрат метрдан ошади.
Маҳаллий маъмуриятнинг маълум қилишича, кантон аҳолиси 30 йилдан бери атиргул етиштиради. «Гиннесснинг рекордлар китоби»га киришни истаган педро-монкайоликлар дунёдаги энг чиройли гулларни биз етиштирамиз деб ҳисоблашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter