Деновда 2 минг йиллик хум топилди
Денов туманининг «Қорабоғ» маҳалласида яшовчи Баҳром Абдимўминов ариқ қазиш пайти катта сопол хум топиб олди. У топилма ҳақида Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига хабар берган.
Хумнинг тарихий аҳамиятини ўрганиш ва реставрация қилиш мақсадида Термиз археология музейи ҳамда Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, музейга олиб келинган.
Дастлабки ўрганишларга кўра, хум милодий I-II асрларга тегишли экани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter