«Алкимёгар» муаллифи Коби Брайант билан бирга ёзаётган китоби қўлёзмасини ўчириб ташлади
![«Алкимёгар» муаллифи Коби Брайант билан бирга ёзаётган китоби қўлёзмасини ўчириб ташлади](https://static.xabaruz.com/crop/1/4/720_460_95_1432579117.jpg)
Ёзувчи Пауло Коэльо НБА афсонаси Коби Брайант билан бирга болалар учун ёзаётган китоби қўлёзмасини ўчириб ташлади. Эслатиб ўтамиз, Коби Брайант яқинда Калифорнияда вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганди.
You were more than a great player, dear Kobe Bryant. I learned a lot by interacting with you. Will delete the draft right now, this book has lost its reason pic.twitter.com/pZWyT8xObw
— Paulo Coelho (@paulocoelho) January 26, 2020
«Сен шунчаки буюк ўйинчи эмасдинг, азизим Коби Брайант. Сен билан мулоқотларда кўп нарсани ўргандим. Қўлёзмани ҳозироқ ўчириб ташладим, бу китоб аҳамиятини йўқотди», — деб ёзди Коэльо «Twitter»да.
«Алкимёгар» муаллифига кўра, китоб ғояси қаровсиз оилалар фарзандларини спорт ёрдамида саодатга элтиш эди.
«Бироқ бу менга Кобидан ўрганганларим, у қанчалик буюк инсон бўлгани ҳақида китоб ёзишимга халақит бермайди, — қўшимча қилди ёзуви. — Бироқ усиз болалар учун китоб ёзишнинг аҳамияти қолмади».
Коби Брайант спортдан кетгач, ўз автобиографиясини ва катталар учун фэнтези жанрида китобларни чоп этган эди. Брайант Коэльонинг «Алкимёгар»и мухлисларидан саналиб, бошқа спортчиларга ҳам ўқишни мудом тавсия қилиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter