Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлигида ўзбек тили байрамига бағишланган ижодий учрашув ўтказилди

АКТ вазирлигида ўзбек тили байрамига бағишланган ижодий учрашув ўтказилди

Фото: АКТ вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Ўзбек тили байрами» куни муносабати билан «Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!» мавзуида ижодий учрашув ўтказилди.

Учрашувда Вазирлик марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари ходимлари иштирок этди. Шунингдек, ҳудудий бошқармалар вакиллари видеконференс-алоқа кўринишида мазкур тадбирда қатнашди.

Тадбирда шунингдек, тизимдаги корхона ва ташкилотлар ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси масъуллари томонидан вазирлик ва идораларда давлат тилида иш юритиш, ўзбек тилининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида маърузалар қилинди.

Шунингдек, ижодий учрашувда 5 жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ҳамда «Давлат тилида иш юритиш» услубий қўлланмасининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Тадбир давомида мазкур қўлланма Вазирлик марказий аппарати бошқарма ва бўлимларига тақдим қилинди. Тизимдаги бошқа корхона ва ташкилотларга мазкур қўлланманинг электрон варианти ишда қўллаш учун етказиб берилди.

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазир ўринбосари Б. Олматов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғ. Мажидов, Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти маъсул ходими Ф. Ҳайитов иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг