Адабиётшунос олим Ҳомиджон Ҳомидий вафот этди
Таниқли адабиётшунос олим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Ҳомиджон Ҳомидий вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Турли йилларда олимнинг «Гуманизм куйчиси», «Барҳаёт шеърий қаср», «Боқий бўстон таровати», «Шоҳноманинг шуҳрати», «Қирқ беш аллома Ҳикояти», «Аждодлар сабоғи – ақл қайроғи», «Кўҳна Шарқ дарғалари», «Машриқзамин – ҳикмат бўстони» (ҳаммуаллиф), «Тасаввуф алломалари», «Олис-яқин юлдузлар», «Наманган адиблари» (ҳаммуаллиф), «Косон тарихи» (ҳаммуаллиф), «Авестодан Шоҳномага», «Даҳолар давраси» сингари ўттизга яқин китоблари нашр қилинган.Бундан ташқари олим бир қанча дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифидир. Турли илмий тўплам, журнал ҳамда вақтли матбуотда олимнинг 500 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган.
Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter