«National Geographic» талқини бўйича 2017 йилнинг энг яхши суратлари
«National Geographic» 88 нафар фотосуратчининг 2 миллионга яқин суратлари орасидан 2017 йилнинг 57 та энг яхши фотосуратни танлаб олди. Сайланмага Ўзбекистонда олинган иккита сурат ҳам кирди.
Улардан бирида Ўзбекистондаги Бойсунтов тизмасига кўтарилаётган ёзувчи ва журналист Марк Синнот акс этган. Расм 2017 йилнинг март ойида фотограф Робби Шон томонидан олинган.
Иккинчи суратда эса тошкентлик ака-уканинг бир кунда бўлиб ўтаётган тўйи тасвирланган. Сурат «Ака-укалар ва уларнинг қайлиқлари Тошкент шаҳридаги тўйхоналарнинг бирида. Бу шаҳар, қадимги Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатнинг пойтахти», — дея изоҳланган.
Қуйида «National Geographic» талқини бўйича 2017 йилнинг энг яхши суратлари туркумига киритилган бошқа фотосуратларни ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «National Geographic» талқини бўйича йилнинг энг яхши суратлари анъанавий равишда журналистлар ва фотоэкспертлар томонидан минглаб суратлар орасидан танлаб олинади. Суратларни танлаш ҳар ойга бўлинади ҳамда кўп ҳолларда улар бирон бир тарихий воқеа, муаммо ёки рўй берган энг муҳим сиёсий жараёнларга ҳам бағишланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter