«101-рейс» фильмининг бош роль ижрочилари маълум бўлди
![«101-рейс» фильмининг бош роль ижрочилари маълум бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/2/0/720_460_95_2065310684.jpg)
«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссор Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан «101-рейс» фильми суратга олинаётгани ҳақда хабар қилган эдик. Айни дамда фильмни суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари ниҳоясига етди.
Фильм продюсери Равшан Норбаев «101-рейс» фильмида асосий ролларни ижро этадиган актёр ва актрисаларнинг суратларини тақдим этди.
Фильм ахборот хизматининг маълум қилишича, «101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001-йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боеинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм постановкачи режиссёр — Акром Шахназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter