Юртимизга ковидга қарши вакцина олиб келиниши кутилмоқда
Ўзбекистонга GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилоти томонидан коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина мамлакатимизга олиб келинмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради. Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинаси етказиб берилмоқда.
Вакцинанинг биринчи қисми 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси Тошкент халқаро аэропортида қабул қилиб олинади.
2021 йил 5 март куни GAVI ташкилоти томонидан етказилган шприц ва хавфсиз утилизация қутилари тақсимот асосида жойларга тарқатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter