Йўловчиларда коронавирусни аниқлашда итлардан фойдаланиш мумкин
Буюк Британия аэропортларида йўловчиларда коронавирусни аниқлашнинг янги усулидан фойдаланишмоқчи, деб ёзади «Express».
Хабарга кўра, усулнинг моҳияти — ташхислаш жараёнида итлардан фойдаланиш. Экспертларнинг фикрича, ҳид билиш қобилияти ривожланган жониворлар ҳатто касаллиги аломатсиз кечаётган одамларда ҳам коронавирус инфекциясини аниқлашга ёрдам беради.
«Бу жуда тез, самарали ва энг муҳими ноинвазив амалга оширилади. Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг шусиз ҳам чекланган тест захиралари эса чиндан ҳам зарур бўлган жойларда ишлатилади», — дейди «Medical Detection Dogs» ташкилоти бош директори Клэр Гест.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтла мутахассислар организмдаги вирусни кўрсатувчи ҳидни хавфсиз чиқариб олиб, ҳайвонларга ҳидлатиш устида ишлашмоқда. Маълумки, «Medical Detection Dogs» шу пайтгача итларни саратон, Паркинсон ва безгак касалликларини аниқлашга ўргата олган.
Айни вақтда жониворлар тегишли усулни синаб кўриш учун тайёргарликдан ўтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter