Яна икки вилоятда беморлар деярли қолмади
Бугун Қорақалпоғистон Республикасида 3, Навоий вилоятида 17, Самарқанд вилоятида 10 ва хориждан олиб келинган фуқаролар ҳисобига пойтахтимизда 54, жами 84 ҳолатда янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда Бухоро ва Хоразм вилоятлари даволаниш кўрсаткичларини 99 фоизга етказиб, коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин турибди. Шу кунгача 2939 нафар касалликка чалинганларнинг 2372 нафари бутунлай соғайди, ҳозирда юртимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter