Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вирус занжири»: лифтга чиққан аёл 71 кишига коронавирус юқтирди

«Вирус занжири»: лифтга чиққан аёл 71 кишига коронавирус юқтирди

Фото: ОНТ

Хитойда лифтга чиққан аёл қандай қилиб 71 кишига коронавирусни юқтиргани ҳақида «Daily Star» ёзмоқда. Касаллиги симптомларсиз ўтаётгани учун у ўзида вирус борлигини билмаган.

Хабарга кўра, иккита касалхона тўсатдан коронавирус ўчоғига айланган. Касалхонага вирус инсультга чалинган бемор орқали келганини аниқлашди. Палатада ётган бу бемор 20 кишини, жумладан, уч нафар ўғлини инфекция билан зарарлашга улгурган.

Ўз навбатида, касаллик яна 28 кишига ўтган: улар орасида беш нафар ҳамшира ва врач ҳам бор.

Вирус занжири синчиклаб ўрганилганида калаванинг учи кўп қаватли уйда яшовчи бир аёлга бориб тақалди. Ундан коронавирусга тест олинганида организмида вирусга қарши антизарралар борлигини аниқлашди.

Шу аёл фойдаланган лифт орқали коронавирус 71 кишига ўтиб кетган. Масалан, ундан бир қават қуйида яшовчи қўшни қиз лифтнинг тугмасини ушлагани учун коронавирусни юқтириб олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг