Вьетнам Россиядан коронавирус вакцинасини сотиб олади
Вьетнам ҳукумати Россиядан SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцинани сотиб олишга қарор қилди, дея хабар берди «Reuters» Вьетнам соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
«Шу билан бирга, Вьетнам ўз вакцинасини ҳам ишлаб чиқишни давом эттиради», — дейилади маҳаллий телевидения репортажида.
Мамлакатда атиги 911 та янги типдаги коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилган. Беморлардан 21 нафари вафот этган.
Маълумот ўрнида: Вьетнам Жануби-Шарқий Осиёдаги давлат бўлиб, аҳолиси 95 миллион киши атрофида, майдони — 331 210 кв.км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter