Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшни давлатда коронавирус қурбонлари сони кескин кўпайишига сабаб нима?

Қўшни давлатда коронавирус қурбонлари сони кескин кўпайишига сабаб нима?

Фото: «Sputnik.kg»

Қирғизистонда ўтган бир кеча-кундузда COVID-19 га чалинганлар сони 1020 кишига кўпайди, 70 киши вафот этди, дея хабар берди «РИА Новости».

«2020 йил 19 июль ҳолатига кўра республика бўйича шифохонадан ташқари пневмонияни қўшиб ҳисоблаганда 1020 та янги СOVID-19 ҳолати қайд этилди», — деди коронавирусга қарши кураш бўйича республика штаби вакили.

Ахборот агентлиги суҳбатдошининг сўзларига кўра, ўтган бир кеча-кундузда коронавирус туфайли 70 киши ҳаётдан кўз юмган.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияда тасдиқланган COVID-19 ҳолати билан коронавирусга тест натижалари салбий чиққан шифохонадан ташқари пневмония беморлари статистикаларини умумлаштиришга қарор қилди. Шунга кўра, ҳозирги кунда Қирғизистонда COVID-19 билан касалланганлар умумий сони 26532 кишига етди. 1003 киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг