Уч ҳудудда янги беморлар қайд этилди
![Уч ҳудудда янги беморлар қайд этилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/1/720_460_95_3171748808.jpg)
2020 йил 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 881 (+126) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 5 нафар ҳамда пойтахтимизда уй шароитида 8 нафар, Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида 36 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, жами 58 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 9 521 (+58) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter