Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
Дезинфекцияловчи тоннеллар COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмайди, бироқ ротавирус ва бошқа контакт инфекцияларидан асраши мумкин, деди Бонн университети тиббиёт факультети қошидаги ОИВ тадқиқот ва вирусология институти директори, профессор Хендрик Штрик «РИА Новости»га берган интервьюсида.
Коронавирусга қарши бундай мосламанинг самараси ҳақидаги саволга жавоб бераркан Штрик шундай деди: «SARS-CoV2 кўпайишининг асосий ўчоқлари ўпка ва бронхларда жойлашган. Шу боис ташқи дезинфекция самара бериши эҳтимоли камроқ».
«Лекин юза қисмларда узоқ вақтгача сақланиб қолиши мумкин бўлган контакт инфекциялар, масалан, ротавирус, норовирус каби бошқа вирусларда дезинфекциянинг аҳамияти катта, айниқса, қўлларни яхшилаб дезинфекциялаш керак. Фақат коронавирус учун бу биринчи даражали дезинфекция ҳисобланмайди», — дея қўшиб қўйди мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter