Трамп шифохоналарда бўш ўринлар кўпайганидан мамнун
Коронавирус эпидемияси энг оғир кечган Нью-Йорк штатидаги шифохоналарда беморлар сони камаймоқда, дея хабар берди АҚШ президенти Дональд Трамп.
«Шифохоналарда бўш ўринларнинг кундан-кунга кўпаяётгани жуда яхши. Сузувчи «Comfort» госпитали ва «Javits» конференц-маркази (дала госпитали)дан Нью-Йорк шаҳри ва штатидаги шифохоналарга 418 нафар шифокор, ҳамшира ва респираторли терапевтларни юбордик. Ихтиёримизда керагидан ортиқ ўринлар бор. Бу яхши!» — деб ёзган Трамп «Twitter»да.
Нью-Йорк штатида 180 мингдан ортиқ киши касалликка чалинган бўлиб, улардан 8,6 минг нафари вафот этди. Жами АҚШда 526 минг киши коронавирусни юқтирди, 20,5 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунё бўйича биринчи ўринда турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter