Трамп: АҚШ коронавируснинг энг юқори чўққисидан ўтди

АҚШ коронавирусни юқтириш ҳолатларининг энг юқори чўққисидан ўтди, дея журналистларга маълум қилди АҚШ президенти Дональд Трамп.
«Кураш давом этяпти, лекин маълумотлар мамлакат миқёсида янги ҳолатлар чўққисидан ўтганимизни тасдиқламоқда», — деди у.
Шунингдек, президент Американинг баъзи штатлари карантиндан сўнг 1 майгача «очилиши» мумкинлигини айтиб ўтди. Унинг фикрича, Оқ уй пайшанба куни коронавирус билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш бўйича тавсияларини эълон қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter