Тошкентда коронавирусдан тузалганлар сони ортди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг 2 нафари (73 ёшли ҳамда 40 ёшли аёллар) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. 1 нафари (29 ёшли эркак) эса Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, Қозоғистон Республикасидан юртимизга келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 459 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 468 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1556 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter